16:50 / 05.11.2019
4 292

Ўзбекистонда нефть ва газ конларининг умумий захираси ҳақидаги маълумот очиқланди

Ўзбекистонда нефть ва газ конларининг умумий захираси ҳақидаги маълумот очиқланди
Бугунги кунда республика бўйича жами 275та нефть ва газ конлари очилган бўлиб, уларнинг умумий захираси 2,4 млрд. тонна шартли ёнилғини ташкил қилади.

"Ўзбекнефтгаз" матбуот хизматига кўра, республикада углевород хом ашё базаси барқарорлигини таъминлаш, қазиб олинаётган нефт ва газ маҳсулотлари ўрнини тўлдириш мақсадида, Устюрт, Бухоро-Хива, Ҳисор, Сурхондарё ва Фарғона нефт-газли ҳудудларида геология қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Президентнинг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3372 қарори доирасида амалга оширилган геология-қидирув ишлар натижасида, 2017-2018 йиллар ҳамда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 16 та нефть ва газ конлари очилди ва ер ости углеводород захиралари 171 млн. тонна шартли ёнилғи ҳажмида ўстирилди.

Маълумот учун: 16та кондан, 4таси Устюрт минтақасида (Бешқала, Қуйи Сургил, Кушкаир, Оралиқ), 2таси Фарғона минтақасида (Учтепа, Чакар), 10таси Бухоро-Хива минтақасида (Топичаксой, Марварид, Шортак, Чордарбаза, Тўмарис, Андакли, Жанубий Кулбешкак, Ёрмоқ, Дўлтатепа, Шоркум).

Жорий йил якуни билан ер ости углеводород захираларини 53 млн. тонна шартли ёнилғи ҳажмида ўстириш режалаштирган, бу борада бугунги кунда геология қидирув ишлари Устюрт минтақасининг марказий қисмида (Алпомиш, Ултан, Арслон ва б.қ), Бухоро-Хива минтақасининг ғарбий қисмида (Тўмарис, Андакли, Жанубий Кулбешкак, Шарқий Хатар ва б.ш), Фарғона минтақасининг жанубий қисмида (Учтепа, Чакар, Қуйи Қашқарқир ва б.ш) жадал равишда олиб борилмоқда.

Маълумотда айтилишича, 9 ой мобайнида 5та янги кон очилди (Кушкаир, Оралиқ, Чакар, Дўлтатепа, Шортак) ва ер ости углеводород захиралари 31 млн. тонна шартли ёнилғи ҳажмида ўстирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда нефть ва газ конларининг умумий захираси ҳақидаги маълумот очиқланди