09:05 / 06.11.2019
2 490

Тошкент телеминорасига паспортсиз кириш тартиби жорий қилинади

Тошкент телеминорасига паспортсиз кириш тартиби жорий қилинади
Тошкент телеминорасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент телеминораси баландлиги бўйича жаҳоннинг 200дан ортиқ миноралари орасида 11-ўринни эгаллайди. Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радио-телевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж пайдо бўлганлиги сабабли Бўзсув каналининг ўнг соҳилида 1978–85 йилларда мазкур иншоот бунёд этилган.

Тошкент телеминораси 3та конуссимон тиргакка ўрнатилган. Ундан Бутунжаҳон буюк миноралар федерациясига бағишланган музей, «Коинот» ресторанининг «Алвон» ва «Мовий» заллари, кузатув майдончалари ўрин олган.

Қайд этилишича, Тошкент телеминораси стратегик аҳамиятга эга объект ҳисобланади. Шу боис бу ерга шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали киритилади. Бошқа ҳолларда эса телеминора гўзаллигини фақат ташқаридан кузатиш мумкин.

Тошкент телеминорасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш тартибининг бекор қилиниши натижасида маҳаллий ва хорижий туристлар сони ортиши айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент телеминорасига паспортсиз кириш тартиби жорий қилинади