22:37 / 08.11.2019
4 790

Бухорода ёғ заводининг собиқ раҳбари жиноятчиларга 500 минг доллар бериб юборди (видео)

Бухорода ёғ заводининг собиқ раҳбари жиноятчиларга 500 минг доллар бериб юборди (видео)
Бухоро вилоятида беш киши ёғ заводининг собиқ раҳбарини «ухлатиб» кетди, деб ёзади Kun.uz нашри.

«Бухорода яшовчи шахс Самарқандда истиқомат қилувчи танишига мурожаат қилган. Улардан бири ўз вақтида ички ишлар органлари тизимида ишлаган. Улар махсус режа тузишган ва ёғ заводининг собиқ раҳбарини катта пулга алдаб кетишга қарор қилишган», - деди Тошкент вилояти прокуратурасининг катта терговчиси Санжар Сафаров.

2018 йил 13 апрель куни ёғ заводи собиқ раҳбарининг уйига беш кишидан иборат жиноий тўда келган ва иштирокчилардан бири ўзини махсус хизматлар ходими, деб таништирган.

«Жиноятчилар ўзларини махсус хизматлар ходимлари сифатида таништириб, фуқарога таҳдид қила бошлашган. Улар уни Тошкентга олиб бориб, «подвал»га жойлаштиришларини айтишади. Шундан сўнг, эркаклар ёғ заводи собиқ раҳбаридан ишни ёпиш учун 1 миллион доллар сўраганлар», - дея таъкидлаб ўтди терговчи.

Шу билан бирга, жабрланувчи бундай пули йўқлигини айтган. Кейин жиноятчилар 500 минг доллар талаб қилишган. Жиноятчилар керакли миқдордаги пулни олгач, воқеа жойидан яширинишган.

Воқеадан кейин жабрланувчи дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Жиноий тўда аъзоларидан икки нафари ИИБ ходимлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида ушланди. Уч шахс Қозонга қочган, аммо Россия Федерацияси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланди ва Ўзбекистонга топширилди.

Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига турли хил жазо муддатлари берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ёғ заводининг собиқ раҳбари жиноятчиларга 500 минг доллар бериб юборди (видео)