22:41 / 09.11.2019
3 399

Автомобиль ювиш шохобчаси ишчиси «Ласетти» автомашинасини олиб қочди

Автомобиль ювиш шохобчаси ишчиси «Ласетти» автомашинасини олиб қочди
Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги автоювиш шохобчасида ювиб қўйиш учун қолдирилган «Ласетти» автомашинаси олиб қочилганидан сўнг аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ағдарилган ҳолатда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан топилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йил 7 ноябрь куни тахминан соат 09:40ларда Бектемир туман Оҳангарон шоҳкўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасига фуқаро 50 ёшли А.Р. томонидан қолдирилган «Ласетти» русумли автомашинасини мазкур автоювиш шохобчаси ишчиси, 48 ёшли Э.Х. олиб қочган ҳамда шу куни соат 16:30да Наманган вилояти Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 262 км.да автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада фуқаро Э.Х. «бош мия оғир шикасти, калла асос суягини синиши, мия шиши» каби тан жароҳатлари олиб, Поп туман тиббий марказига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 8 ноябрь куни Бектемир туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Э.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобиль ювиш шохобчаси ишчиси «Ласетти» автомашинасини олиб қочди