21:25 / 09.11.2019
2 892

Бозорлар атрофига нотўғри қўйилган автомобилларни эвакуатор олиб кетишни бошлади

Бозорлар атрофига нотўғри қўйилган автомобилларни эвакуатор олиб кетишни бошлади
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙҲХ ходимлари «Тошкент савдо маркази», «Бектўпи» ва «Чилонзор» буюм бозорлари ёнига нотўғри қўйиб кетилган автомобилларни эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

«Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан бозорлар олдидаги автотураргоҳларга ва йўл бўйига машиналар нотўғи қўйиб кетилаётгани тўғрисида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Нотўғри қўйилган автомобиллар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит беради, тирбандликлар келтириб чиқаради ва бунинг оқибатида ЙТҲлар содир бўлади», — дейилади хабарда.

Шу сабаб ЙПХ ходимлари ўрнатилган тартибга зид равишда ташлаб кетилган автомобилларни эвакуатор орқали жарима майдончасига элтишни бошлади.

7 ноябрь куни «Чилонзор» буюм бозори («Ипподром»), «Тошкент савдо маркази» («Абу Сахий») ҳамда «Бектўпи» бозори ҳудудидаги 13 та автомобиль эвакуатор орқали жарима майдончасига олиб борилган. Ушбу автомобиль эгаларига нисбатан маъмурий жавобгарлик факти бўйича далолатномалар тузилган.

Аввалроқ Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани ва унга кўра эндиликда тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар эвакуатор ёрдамида йўлдан олиб ташланиши ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бозорлар атрофига нотўғри қўйилган автомобилларни эвакуатор олиб кетишни бошлади