23:53 / 09.11.2019
3 251

Сирдарёда 16 йўловчиси билан ағдарилган Isuzu ҳайдовчиси жавобгарликдан озод қилинди

Сирдарёда 16 йўловчиси билан ағдарилган Isuzu ҳайдовчиси жавобгарликдан озод қилинди
Фото: Telegram
Сирдарёда Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судида транспорт воситасини бошқариш хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаган ҳолда, йўловчиларнинг ўртача оғир ва ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳатлари олишларига сабаб бўлгани билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Postda.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, Isuzu ҳайдовчиси шу йилнинг 11 июль куни соат 11:00 ларда ўз бошқарувидаги ичида 20 нафарга яқин йўловчи бўлган Isuzu автобусини Янгиер—Гулистон йўналиши бўйича ҳайдаб кетаётиб йўл ҳаракати қоидалари талабларига риоя қилмаган.

Шу пайтда номаълум шахс бошқарувида бўлган Spark’нинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётганлиги сабабли транспорт воситасининг тезлигини уни тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириш ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўрмаган.

Натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автобус йўлнинг ўнг четидаги пастликка ағдарилиб кетган. Оқибатида автобус салонида бўлган 16 нафар йўловчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига ётқизилган.

Isuzu ҳайдовчиси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида, яъни транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши жиноятини содир этган деб топилган.

Судда ЙТҲда турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган йўловчилар аҳволи инобатга олиниб, айбланувчи томонидан барча жабрланувчилар олган зарарлар тўлиқ қоплангани сабабли айбланувчининг жазодан озод этиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда 16 йўловчиси билан ағдарилган Isuzu ҳайдовчиси жавобгарликдан озод қилинди

Жамият янгиликлари