
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Тошкент вилояти Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро М.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро С.Д. га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 830,5 миллион сўмлик жами 5935 дона 3 хил номдаги дори воситалари ҳамда бир қанча тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.
Тадбир давомида фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автоулов ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди.
Текширув давомида автомашинада фуқаро М.Б. га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 893,5 миллион сўмлик 6029 дона 7 номдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 724 миллион сўмлик дори воситалари яширинча олиб кетилаётганлиги фош қилинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар