13:30 / 13.11.2019
2 315

Бугун Тошкентда туризм бренди элчилари учрашади

Бугун Тошкентда туризм бренди элчилари учрашади
13 ноябрь куни ўз ишини бошлайдиган “Ипак йўлида туризм” XXV Тошкент халқаро туристик кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг туризм бренди элчилари халқаро форуми бўлиб ўтади.

Халқаро форумда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги туристик бренд элчиси – машҳур актер Юрий Стоянов, Исроилдаги туристик бренд элчиси – таниқли актёр, “Ханда” театри бадиий раҳбари Хай Давидов, Қозоғистондан – Лаззат Аханова ҳамда Буюк Британиядан – нуфузли маркетолог Софи Ибботсон иштирок этади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга доир муҳим чоралардан бири хорижий мамлакатларда туристик бренд элчилари институтининг жорий қилиниши бўлди.

Шу кунга қадар ўз мамлакатларида таниқли бўлган шахслар, жамоат арбоблари туристик бренд элчилари мақомини қўлга киритишган.
Элчилар фаолиятининг асосий йўналиши Ўзбекистон туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда республиканинг танилишини ошириш ҳисобланади.

Ўзбекистон туристик бренд элчилари халқаро форуми мамлакатимизда биринчи марта ўтказилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Илк форумнинг ўтказилиши XXV Тошкент халқаро туристик кўргазмасига тўғри келгани ҳам ўзига хос рамзий аҳамият касб этади.

Шу кунга қадар Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги туристик брендлари сони 14 нафарни ташкил қилади:
Россия – Юрий Стоянов;
Исроил – Хай Давидов;
Қозоғистон – Лаззат Аханова;
Буюк Британия – Софи Ибботсон;
Покистон – Қосим Али-Шох;
Австрия – Гертруда Таухаммер;
Индонезия – Эко Сри Маргианти;
Малайзия – Далер Юсуф;
Ҳиндистон – Риту Бери;
Корея Республикаси – Ли Енг Е;
Малайзия – Моҳд Асри Заин-ул Абидин;
Сингапур – Филлип Тан Енг Сеонг;
Япония – Ацуко Маеда;
Франция – Жерар Депардье.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Тошкентда туризм бренди элчилари учрашади