12:38 / 15.11.2019
3 815

Қамчиқ довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди (фото)

Қамчиқ довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди (фото)
Бугун, 15 ноябр куни тонгида “Қамчиқ” довонининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган юк машинаси А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 227 км.да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетган. Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, “Бешқўл” навбатчилик маскани гуруҳ командири М.Бойчаев бошчилигидаги қутқарув гуруҳи тезкорлик билан воқеа жойига етиб боришган.

Аниқланишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган М.Н. бошқарувида бўлган “ИСУЗУ” русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб ағдарилиб кетган. Биринчи навбатда қутқарувчилар томонидан ҳайдовчига психологик ёрдам кўрсатилди. Сўнгра ағдарилган юк машинаси ҳандақдан чиқарилиб, эвакуатор ёрдамида белгиланган манзилга жўнатиб юборилди.

Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар аниқланмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди (фото)