Тошкентда ҳамшира бўлиб ишлаган 20 ёшли аёл эрининг жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси ёзмоқда (14 ноябрь).
Исми ошкор этилмаган тошкентлик қиз 2019 йилнинг 22 апрелида қашқадарёлик йигитга турмушга чиққан. Тўйдан икки ҳафта ўтгач, икки ёш Тошкентга қайтиб келган.
9 май куни эса аёлнинг эри ўз уйида 8 та жойидан пичоқланган ҳолда топилган.
Аёлнинг тергов жараёнида маълум қилишича, эри унга жинсий қийноқ ва тазйиқ қилгани боис ўзини ҳимоя қилиш мақсадида эрини ўлдирган.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди қотилликда айбдор деб топилган аёлга 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган.
Марҳумнинг отаси Актам Абдураҳмоновга кўра, экспертиза жараёнида аёлда зўрлаш аломатлари аниқланмагани ва келини оила қурганидан кейин ҳам Б. исмли йигит билан телефонлашиб юрганига эътибор қаратган.
Адвокат Хуршида Ҳасанжонова эса келиннинг қотилликни якка ўзи содир этганини шубҳали, деб атаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?