Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ Telegram каналларида тарқалган телефон ўғирлигига доир видео юзасидан қўшимча маълумот берди.
Telegram’даги «Эхо Узбекистана» каналида бинога кирган йигит стол устидаги мобил телефонни ўғирлаб, воқеа жойидан яширингани тасвирланган видео пайдо бўлди.
ВИДЕО
Таъкидланишича, 14 ноябрь куни соат 21:45 да Юнусобод туман навбатчилик қисмига 35 ёшли Шуҳрат исмли эркак мурожаат қилиб, Samsung Galaxy S10+ телефони ўғирлаб кетганини билдирган.
Юнусобод туман ИИЖ ФМБ ходимлари видеокамерадаги ёзувларни ўрганган ҳолда гумонланувчининг шахсини аниқлаган. Маълум бўлишича, телефонни ўғирлаган шахс бунга қадар ҳам судланган 21 ёшли Аҳмаджон исмли йигит бўлиб чиққан. Айни вақтда уни қўлга олиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”