13:52 / 17.11.2019
2 857

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари журналистларга таҳдид ҳақидаги аудиоёзув ҳаққонийлигига шубҳа билдирди

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари журналистларга таҳдид ҳақидаги аудиоёзув ҳаққонийлигига шубҳа билдирди
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров фейсбукдаги саҳифасида кун мавзуси юзасидан муносабат билдириб, аудиоёзув ҳақиқийлиги исботланмагунча ушбу вазиятга изоҳ бериш нотўғрилигини айтиб ўтди.

«Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмагунича ушбу масалада фикр билдиришни тўғри деб ҳисобламаймиз.
Мавзу бўйича биринчи бўлиб изоҳ ёки баёнот бериш Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва хабарнинг муаллифига тегишлидир.

Шу ўринда жамият ахборот истеъмол маданиятининг пирамида шаклидаги учта даражаси ҳақида айтиб ўтмоқчиман:
Биринчи, энг қуйи ва энг кўп қатлам - ахборотни эшитади ва шундайлигича истеъмол қилади;
Иккинчи, ўрта-ўзгарувчан, камайишга мойил қатлам - ахборотни эшитади, ўзини даражасида таҳлил қилади, муносабат билдирмайди;
Учинчи, энг кам, жамиятни сиёсий тафаккурини кўрсатадиган қатлам - ахборотни эшитади, текшириб-таҳлил қилади ва муносабат билдиради.

Жамиятнинг мафкуравий ва сиёсий иммунитет даражаси учинчи қатламнинг даражасига тенгдир», — деб ёзади Алишер Қодиров ўз саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Миллий тикланиш» партияси раҳбари журналистларга таҳдид ҳақидаги аудиоёзув ҳаққонийлигига шубҳа билдирди