Андижон кўчаларида ички ишлар органлари фаолияти учун мўлжалланган «Хан» электрокари синовдан ўтказилмоқда, деб хабар берди
Унинг оғирлиги 400 килограммга яқин бўлиб, соатига 45 километр тезликкача ҳаракатланиши мумкин, қўшимча 120–150 километр йўл боса олади ва оддий розетка орқали қувват олади.
Ушбу экологик тоза, шовқинсиз ва ихчам транспорт воситаси осойишталик посбонларининг туристик зонадаги хизмат фаолиятида ҳамда одамлар гавжум жойларда патруллик қилишида қўл келади. Митти машинанинг аккумуляторлари юкхонада жойлашган. Электромобил модулли тузилган бўлиб, йўловчилар ўрни сонини ўзгартириш имконига эга. Бир маромда, равон юра олиши ҳамда ёнғин чиқиш ва портлаш хавфи камлиги билан ажралиб туради.
Электрокар атмосферага ишланган газларни чиқармагани сабабли атроф-муҳитга зарар етказмайди. Унинг тузилиши қўшимча ускуналар ўрнатиш имконини беради.
«Хан»нинг синов учун ишлаб чиқарилган намунаси Хонобод шаҳридаги «Хонобод Кю Би Коин» МЧЖда яратилган. Синов якунлангач, бу каби автомобилларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Улар нафақат Андижон вилоятида, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам патрул-пост хизмати нарядлари фаолиятига жорий этилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, келгусида корхона цехларида турли вазифаларни бажарувчи электромобил, электроскутер ва мототцикллар ишлаб чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?