07:02 / 23.11.2019
4 318

Мексикада бутун бир оила жиноятчилар томонидан қириб ташланди.

Мексикада бутун бир оила жиноятчилар томонидан қириб ташланди.
Ушбу мақоламиз орқали сизларга 2019 йил 4 ноябрь куни Мексикада АҚШлик Мормон оиласи ва унинг қариндошлари қирғин-барот отишмада ўлдирилгани ҳақида маълумот бермоқчимиз. Қуролланган шахслар Мормон оиласининг олтитаси ёш болалар бўлган тўққиз аъзосини Мексикада ўзларининг автомашиналарида амалга оширган пистирмада отиб ўлдирдилар.

Марҳумлардан уч нафари болаларнинг онаси, икки нафари эгизак чақалоқлар ва яна тўрт нафари вояга етмаган болалар бўлиб, Чихуахуага кетиш йўлида Бависпедаги Сонора шаҳрида жойлашган хулқи оғир одамлар истиқомат қиладиган ҳудуддан кесиб ўтувчи йўлдан бораётганларида ҳалок бўлишди. Марҳума Рҳонитанинг қариндоши бўлмиш Жулиан ЛеБарон New York Times газетасига берган интервьюсида, Рҳонита ўзининг ўн бир яшар ўғли, тўққиз ёшли қизи ва ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган эгизаклари билан бирга отиб ташланганини хабар берган.

У ерда машинанинг бузилгани сабабли туриб қолишган. Олдинда бораётган яна икки машинага ҳужум қилинганда унда ҳам яна иккита аёл, тўрт ёшли бола ва олти ёшли қизалоқ ҳалок бўлишган, дея хабар беради газета.

Машинадаги етти нафар болалар эса йўл четида яширингани боис жонлари омон қолган. Ижтимоий тармоқларда жойланган видеоларда ўққа тутилган машиналарнинг бутунлай ёниб кетгани ҳамда улардан фақатгина куюндилар қолгани тасвирланган. Мормон оиласининг қариндошлари тўққиз киши ўлганини айтаётган бўлсада, ҳукумат полицияси фақат беш кишининг ўлимини тасдиқламоқда. Воқеанинг нима сабабдан содир бўлгани номаълум. Бироқ сўнгги пайтларда бундай қирғин-барот қуролли отишмалар Мексикада кўп марта кузатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мексикада бутун бир оила жиноятчилар томонидан қириб ташланди.