10:17 / 23.11.2019
3 345

Қашқадарёда ЙТҲ: «Нексия-2» бутунлай ёниб кетди

Қашқадарёда ЙТҲ: «Нексия-2» бутунлай ёниб кетди
Қашқадарёда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019 йил 22 ноябрь куни тахминан соат 00:30ларда 32 ёшли А.Т. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомашинасида Қашқадарё вилоят Чироқчи туман Аннаруз маҳалла ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор-Самарқанд йўлининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, йўл қатлами нам бўлган об-ҳаво ёғингарчилик шароитида 109-км.га келган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналиш бўлагига чиқиб кетган.

Оқибатда шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли Б.Т. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомашина билан тўқнашув юз бериб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ҳайдовчи А.Т. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомашина тўлиқ ёниб кетган ҳамда А.Т.нинг ўзи олган тан жароҳатлари юзасидан шифохонага ётқизилган.

Шу билан бирга, Б.Т. ва унинг автомашинасида йўловчи сифатида ҳаракатланган Тожикистон Республикаси фуқароси 33 ёшли Б.Ш. тан жароҳатлари олган бўлиб, унга ҳодиса жойининг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қурбонлар йўқ.

Ҳолат юзасидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ЙТҲ: «Нексия-2» бутунлай ёниб кетди