23:17 / 23.11.2019
4 056

Миллий гвардиячилар "Заковат" интеллектуал ўйинида ғолиб бўлишди

Миллий гвардиячилар "Заковат" интеллектуал ўйинида ғолиб бўлишди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибидаги “узлуксиз таълим” тизими бўлғуси ҳарбий хизматчи ва офицерларнинг мустаҳкам билим олишларида катта аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда Миллий гвардиянинг олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ёшлар нафақат ҳарбий фанлар ва спорт, балки ҳар соҳада мукаммал билим олишлари учун барча шароитлар яратиб берилган.

Бундай таълим жараёнининг натижасини Ҳарбий-техник институти курсантларининг Республика миқёсида ташкил этиб келинаётган қатор тадбир ва танловлардаги иштирокида кўришимиз мумкин.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Қуролли кучлар тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинидаги Миллий гвардия курсантларининг фаол иштироки бунга ёрқин мисолдир.

Миллий гвардия, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг Тошкент вилоятида жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасалари ёшларининг жамоалари ўртасида ўтказилган мазкур беллашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти курсантларининг “Ўзбегим ўғлонлари” жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 1 ўринни қўлга киритиб, кўчма кубок билан тақдирландилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардиячилар "Заковат" интеллектуал ўйинида ғолиб бўлишди