19:57 / 25.11.2019
2 500

МИБ Фарғонада 126 нафар кам таъминланганларга кўмак берган

МИБ Фарғонада 126 нафар кам таъминланганларга  кўмак берган
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот хизмати раҳбарлари билан 10 ойлик фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, бошқарма таркибий тармоқлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси, “Рухсор” телерадиоканали, матбуот нашрлари, интернет-сайтлари вакиллари, шунингдек, корхона, ташкилотлар матбуот хизмати масъул ходимлари иштирок этишди.

Бюронинг олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан вилоятда дебитор қарздорликни қисқартириш ва тўлов интизоми самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда. Ходимларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун барча зарур шароитлар ва моддий техник база яратилган.
Хусусан, 2019 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида бошқарма томонидан энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 1 трлн. 577,4 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.

Электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича 2019 йилнинг 10 ойи мобайнида ундирилган маблағларнинг вилоятлар кесимидаги улуши бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, Фарғона вилояти республика миқёсида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан кейин 3-ўринда бораётганини кўришимиз мумкин. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, республика бўйича ундирилаётган тўловларнинг 10 фоиздан ортиғи Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бундан ташқари, анжуманда алимент ундирувлари борасида ҳам сезиларли натижаларга эришилаётгани ҳам алоҳида таъкидланди.
Айтиб ўтиш керакки, алимент тўлови бўйича қарздор шахслар билан ўтказилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 2880 та оилалар яраштирилди.

Бундан ташқари, ходимлар ташаббуси билан кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларнинг коммунал тўловлардан бўлган қарздорликлари ҳомийлар томонидан тўлаб берилиши таъминламоқда.
Бу борада олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилнинг 10 ойи мобайнида 126 нафар ёрдамга муҳтож оилаларнинг 71,9 млн. сўмлик қарздорликлари ҳомийлар томонидан тўлаб берилганини таъкидлаб ўтиш мумкин.

Матбуот анжумани жараёнида ОАВ вакиллари томонидан берилган ва уларни қизиқтирган саволларга МИБ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жавоблар ва тушунтиришлар берилди.
Матбуот анжумани ниҳоясида иштирокчиларга Бюро ходимларининг фаолияти билан шахсан танишишларига имкон яратиб берилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Фарғонада 126 нафар кам таъминланганларга кўмак берган