16:37 / 26.11.2019
2 833

Ўзбекистонда маҳсулотларни маркировкалаш билан Алишер Усмоновга алоқадор компания шуғулланади

Ўзбекистонда маҳсулотларни маркировкалаш билан Алишер Усмоновга алоқадор компания шуғулланади
Фото: ESPN
Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган эди.

23 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси «Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ва Россиянининг «Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази» МЧЖ («Центр развития перспективних технологий») ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ушбу меморандумда Ўзбекистодаги айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва уларни кузатиш имкониятини таъминлаш тизимини жорий этиш лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш назарда тутилган.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси 2019 йил декабрдан бошланади ва фақат икки турдаги — сигаретлар ва алкогол маҳсулотларга нисбатан жорий этилади.

Тажриба лойиҳаси оператори сифатида «Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази» асос солган CRPT Турон компанияси тайинланган.

Оператор деганда CRPT Турон’нинг ишлаб чиқарувчи ва администратор сифатида товарларни маркировкалаш ва кузатиб бориш учун ахборот тизимини ишлаб чиқиши, жорий этиши ва таъминлаши, шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг ягона ахборот-ресурс марказига ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган барча сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиб, ишга тушириши тушунилади.

Spot’нинг ёзишича,CRPT Турон компаниясини яратган Россиянинг «Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази» МЧЖнинг 50 фоизи Алишер Усмоновнинг USM Holdings холдингига, 25 фоизи «Ростех» давлат корпорациясига, қолган 25 фоизи Almaz Capital’нинг бошқарувчи ҳамкори Александр Галицкийга тегишли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда маҳсулотларни маркировкалаш билан Алишер Усмоновга алоқадор компания шуғулланади