date
views 3 671

МИБнинг ваколатларидан бири қисқартирилди

МИБнинг ваколатларидан бири қисқартирилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ташкил этилмоқда ва унинг устав капитали Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг давлат унитар корхоналари устав капиталидаги давлат активлари ва улушларини топшириш ҳисобига шакллантирилади, шунингдек, ушбу корхоналар масъулияти чекланган жамиятлар сифатида қайта тузилади.

2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сифатида қайта ташкил этилади, амалдаги вазифа ва функцияларни, шунингдек, молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда вазирлик таркибига ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБнинг ваколатларидан бири қисқартирилди