11:35 / 29.11.2019
2 279

Акрам Муҳаматқулов: «Умид қиламизки, журналистлардаги ички цензура вақт ўтиши билан йўқолиб кетади»

Акрам Муҳаматқулов: «Умид қиламизки, журналистлардаги ички цензура вақт ўтиши билан йўқолиб кетади»
Лондонда ўтган UzInvest форумида бевосита инвестициялар ва тадбиркорликка оид масалалар қаторида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги мавзуси ҳам муҳокамалар марказида бўлди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Жумладан, The Economist мухбири Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-маркази раҳбари Акрам Муҳаматқуловдан мамлакатдаги ОАВ фаолиятида ўтиш мумкин бўлмаган чегаралар бор-йўқлиги ва журналистларда ўз-ўзини цензура қилиш сақланиб қолаётгани юзасидан изоҳ беришини сўради.

«Афсуски, тан олишимиз керак, бизда ҳамон ўз-ўзини цензура қилиш муайян даражада мавжуд. Бундан бехабар эмасмиз, албатта. Ўйлашимча, бизда ўтиш жараёни кечаётгани ва биз бу саъй-ҳаракатларимизни қайси нуқтадан туриб бошлаганимизни инобатга олган ҳолда, либерал демократиянинг барча хусусиятлари тўла қарор топиши учун ҳали кўп иш қилиниши керак.

Шу боисдан ҳам биз доим журналистларни қўллаб-қувватлаб туришимиз зарур. Шундай қиляпмиз ҳам. Уларга ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканимизни айтиб келамиз. Бизнинг бу борадаги позициямиз ва айтмоқчи бўлганимиз шундан иборатки, улар ўз касбий фаолиятларини эркин олиб боришлари керак.

Ички цензура вақт ўтиши билан йўқолиб кетади, деб умид қиламиз. Ҳукуматнинг расмий позицияси шундай: журналистларнинг у ёки бу ахборотни тарқатиши цензура қилинмайди ва улар бундан қўрқмасликлари керак», – дея жавоб берди АОКА расмийси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Акрам Муҳаматқулов: «Умид қиламизки, журналистлардаги ички цензура вақт ўтиши билан йўқолиб кетади»