08:05 / 30.11.2019
2 713

Мудофаа вазирлиги томонидан чақирувга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Мудофаа вазирлиги томонидан чақирувга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Мудофаа ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар ва вилояти мудофаа ишлари бошқармалари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда даставвал сўз олган Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи подполковник Улугбек Кадиров “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорининг мазмун-моҳиятини очиб берди.

Мазкур қарорга мувофиқ жорий йилдан бошлаб муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервига чақириш, чақирув олди тайёргарлик жараёнлари, ҳамда Қуролли Кучлар сафида шартнома бўйича хизматни давом эттирмоқчи бўлган номзодларни саралаш жараёнига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар хусусида маълумот берди.

Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси масъул офицери подполковник Қаҳрамон Камолов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўсмирлар ва чақирувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази директори Ибрагим Ўринбоев ҳам ўз йўналишларида мулоҳаза юритиб, қарор бўйича амалга оширилган ишлар хусусида гапиришди.

Шунингдек, тадбирда мамлакатимиздаги барча йиғин ва чақирув пунктларининг моддий-техник базаси, у ерда чақирилувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий комиссияларнинг самарали ишлаши ва чақирилувчиларни тиббий-кўрикдан сифатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Гулнора ХОДЖАМУРАТОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мудофаа вазирлиги томонидан чақирувга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди