12:50 / 30.11.2019
3 837

Талабаларга ишлаш ҳуқуқи берилади

Талабаларга ишлаш ҳуқуқи берилади
ундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (ярим ставкадан ортиқ бўлмаган ҳажмда) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасаси ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади. Бу Ҳукуматнинг “Олий таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасида келтирилган.

Низом олий таълим жараёнини ташкил этиш, бошқариш, унинг молиявий, мулкий ҳамда халқаро ҳамкорлик муносабатларини тартибга солиш ва олий таълим муассасалари талабалари ҳамда ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашни кўзда тутади.

Ҳужжатга кўра, давлат олий таълим муассасасининг проректорлари (маҳаллий олий таълим муассасасининг директори, унинг ўринбосари) олий таълим муассасаси ректорининг тавсиясига асосан тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади, бунда:

- ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига номзод Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
- ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозимига номзод Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши;
- илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавзимига номзод Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.

Муҳокама жорий йилнинг 14 декабрига қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Талабаларга ишлаш ҳуқуқи берилади