date
views 3 416

Ишонинг, чивинлар – биринчи рақамли қотил

Ишонинг, чивинлар – биринчи рақамли қотил
Африкада малярия, Америкада зика, Шимолий-шарқий Осиёда денги вирусини ташувчи бу ҳашаротлар йилига юз минглаб ўлимларга сабаб бўлади.

Малайзияга янги келган вақтим чивин чақиб денги иситмасига чалиндим. Бир ҳафта бошимни кўтаролмай ётдим. Овқат еёлмайсиз, тинкангиз қуриб, ҳолсизланиб ётаверасиз. Иситма 38-39 даражада.

Тузалгандан кейин ҳам бирор ҳафта оёқда қувватни сезмайсиз. Зиналардан чиқиб-тушишда тиззалар панд бериб қолади.
Энг ёмони, касалга ҳанузгача даво топилмаган. Яъни фақат ётиб ўтказасиз. Баъзи ҳолатларда ўлим билан тугайди.

Қизимнинг синфдоши денги бўлиб бир ҳафтага ҳам бормасдан жон берди. Биргина Малайзияда йилига 100 дан ортиқ киши денги қурбони бўлади. Дунё бўйлаб эса минглаб одам денги сабаб жон беради.

"Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас. Бас, иймон келтирганлар, албатта, у Роббларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо куфр келтирганлар: «Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилди?» – дерлар. У Зот ўша билан кўпчиликни залолатга кетказар ва кўпчиликни ҳидоятга солар ва у билан фақат фосиқларнигина залолатга кетказар" (Бақара сураси, 26-оят).

Анвар Нарзуллаев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ишонинг, чивинлар – биринчи рақамли қотил