
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан ўз вақтида тўхтатиб қолинмоқда.
Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Г. Б. шартли харидорга жами 47,3 минг дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро М.Э.нинг Қарши шаҳридаги яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадоннинг ертўласида 99 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар