Ижтимоий тармоқларда газ ҳисоблагичнинг ҳеч қандай тармоққа уланмасдан, рақамларни айлантираётгани ва кўрсаткичларни ўзгартираётгани намойиш этилган видео пайдо бўлган эди.
Маълумот учун видеодаги СГУ-G-6 табиий газ ҳисоблагичи, "Счетприбор" ЁАЖ заводида ишлаб чиқарилган.
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ мутахассислари видеода акс этган ҳолат билан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган фуқаро Ибраим Аблаев билан боғланишди. Суҳбат давомида, ушбу газ ҳисоблагичлари Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Гавҳар" кўчасидаги 7/1, 7/2, 7/3, 7/4, 7/5 ва 5/1, 5/2, 5/3, 5/4, 5/5 рақамли уйларга 2018 йил август-сентябрь ойларида ўрнатилганлиги маълум бўлди.
Ҳаммаси бўлиб, янги қурилган биноларда 80 га яқин хонадонлар мавжуд бўлиб, газ ўлчаш мосламаларини ўрнатиш билан пудратчи - хусусий тадбиркор Мавлон Туронбеков шуғулланган экан. Видео муаллифи "Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизматига газ ўлчаш мосламасининг бошқа фотосуратларини тақдим этди.
Ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда табиий газ истеъмолчиларига ёрдам кўрсатиш мақсадида, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари А.Саидвалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи тузилди. 2019 йил 9 декабрь куни акциядорлик жамияти вакиллари юқоридаги манзилга етиб бориб, "Гавҳар" кўчасида янги турар-жой биноларида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашдилар.
Барча ташкилот ва идора вакиллари томонидан, истеъмолчиларнинг шикоятлари тингланиб, ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Хонадонларга ўрнатилган ҳисоблагичлар ташқи текширувдан ўтказилиб, фуқаро Ибраим Аблаевнинг газ ҳисоблагичи "Ўзстандарт" агентлигига эксперт текширувига юборилди.
Учрашувда иштирок этган бошқа хонадон эгалари, газ таъминоти ташкилотига шикоятлари йўқлигини маълум қилишди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди