
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига кўра, Тошкент шаҳрида Марказий Осиёнинг энг баланд “Банджи-джампинг” (арқонда сакраш) аттракционини барпо этиш мўлжалланган.
Лойиҳани амалга ошириш 2020 йил октябрига режалаштирилган. Уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев) ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига (А.Аққулов), назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасига (А.Раматов) юклатилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида бутунжаҳонга машҳур бўлган “Intervilles” (Франция) каби экстремал шоунинг аналогини ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳани амалга ошириш 2020 йил августига режалаштирилган. Уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев) ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига (А.Аққулов), назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасига (А.Раматов) юклатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар