18:20 / 12.12.2019
2 516

Жавобсиз қолаётган савол: Авиачипталар нархи пасаядими?

Жавобсиз қолаётган савол: Авиачипталар нархи пасаядими?
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси авиаташувлар нархининг пасайишига олиб келиши кутилаётган бир қатор тузатишлар ишлаб чиқди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатда туризмни янада ривожлантиришга қаратилган президент фармони лойиҳасини тақдим этди.

Spot’нинг ёзишича, лойиҳа билан авиаташувларда нархларнинг пасайишига олиб келиши керак бўлган бир қатор чора-тадбирлар таклиф қилинган.

Хусусан, авиация ёқилғиси ва ёқилғи-мойлаш материаллари, шунингдек, авиация ёқилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини тайёрлаш учун хомашёни олиб киришда маҳаллий ва хорижий компаниялар бир неча йил давомида божхона тўловларидан озод қилиниши режалаштирилган.

Чет эл авиакомпанияларига транзит пайтида кўрсатилган аэронавигация хизматлари учун муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги туфайли жарима солинмайдиган бўлади.

Ўзбекистон авиакомпанияси қуйидагиларни мамлакатга олиб киришда бож тўловларидан озод қилинади:
- олиб кирилган вақтида ишлаб чиқарилган муддати 10 йилдан ошмаган самолётлар (ТИФ ТН коди 8802, 8803 ва 8805);
- фақат йўловчиларга хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган жаҳон брендларининг хизмат кўрсатиш ускуналари ва ичимликлари.

Ҳаво кодексига қайтариб берилмайдиган ва багажсиз тарифлардан фойдаланган ҳолда авиаташувлар нархини оптималлаштириш механизмларини белгиловчи тузатишлар киритиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, агар фармон шу кўринишда қабул қилинса, унда икки ой ичида Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги тенг шартлар асосида маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар учун тарифларни қайта кўриб чиқиши керак. Гап авиация инфратузилмасидан фойдаланиш ва қўшимча тўловлар ундирилишига йўл қўймаслик ҳақида бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жавобсиз қолаётган савол: Авиачипталар нархи пасаядими?