Анастасия Новикова / Фото: Андрей Лунин
Forbes.kz таҳририятининг раҳбари Анастасия Новикова дунёга машҳур нашрнинг Ўзбекистондаги версиясининг биринчи бош муҳаррири бўлади.
Аввалроқ, қозоғистонлик тадбиркор, Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia нашрлари эгаси Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan нашрини очаётгани маълум бўлганди. Янги журнал таҳририяти Тошкентда жойлашади. Мутолаачиларга нашрнинг икки версияси – сайт ва журнал тақдим этилади. Журнал ҳозирча рус тилида чоп этилади, сайт эса ўзбек ва рус тилларида фаолият юритади. 2020 йил мартда журналнинг илк сонини чоп этиш режалаштирилган.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, Анастасия Новикова бирданига иккита таҳририятни - сайтни ва журнални бошқаради.
- Ўқувчиларимизни сифатли маҳсулот билан таъминлаш биз учун жуда муҳимдир. Биз доимо тақдим этилаётган маълумот даражасига эҳтиёткорлик билан ёндашамиз. Шунинг учун ҳозирда ҳам Ўзбекистон ичида, ҳам ушбу мамлакатдан ташқарида ўқувчилар учун қизиқ бўладиган мавзулар устида ўйлаяпмиз. Forbes каби журнални нашр этиш юқори малака ва катта тажрибани талаб қилади.
Шунинг учун мен Forbes Uzbekistan’нинг биринчи бош муҳаррири Анастасия Новикова бўлишини эълон қилишдан мамнунман. Анастасия - Forbes Kazakhstan журнали электрон версиясини янги босқичга олиб чиққан шахс. Анастасия бирданига иккита таҳририятни: журнал ва веб-сайтни бошқаради. Бу биз учун янги чақириқ, - деди Арманжан Байтасов.
Маълумот учун: Анастасия Новикова турли йиллар давомида мамлакатнинг энг йирик телевизион каналлари, радио, босма ва онлайн нашрларда ишлаган. 2014 йилда Forbes Kazakhstan’га бош муҳаррир ўринбосари сифатида келган ва 2016 йилда унинг раҳбарига айланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади