15:32 / 12.12.2019
7 038

Муфтий Усмонхон Алимов оиласида катта йўқотиш

Муфтий Усмонхон Алимов оиласида катта йўқотиш
Муфтий Усмонхон Алимовнинг оиласида катта йўқотиш юз берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг укаси Султонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз
”, — дейилади хабарда.

Жаноза намози 2019 йил 13 декабрь куни соат 11:00 да Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғида бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Zamin” жамоаси ҳам Муфтий Усмонхон Алимовнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муфтий Усмонхон Алимов оиласида катта йўқотиш