07:30 / 13.12.2019
2 986

Сайёҳлар ва юртдошларимиз қайси транспорт турини маъқул кўради?

Сайёҳлар ва юртдошларимиз қайси транспорт турини маъқул кўради?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармалари ҳамда Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси мутасаддилари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидландики, мамлакатимизда сўнгги йилларда туристик салоҳиятни юксалтириш, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларга қулай ва хавфсиз шарт-шароитларни яратиш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб бориляпти.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 11 ой мобайнида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, ва Қашқадарё вилоятлари ИИБларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан 77 та давлат ва халқаро ташкилотдан ташриф буюрган 937 та делегация кутиб олинди ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва кузатиш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилди.

Туризм намойиши объектларида хизмат олиб бораётган хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимлари томонидан турли масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилган 91 000 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг мурожаатлари алоҳида эътибор билан кўриб чиқилиб, уларнинг барчасига амалий ёрдам кўрсатилди.

Хорижлик меҳмонларга қўшимча қулайликлар яратиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш масалалари юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига 240 та таклиф ва тақдимнома киритилди.

Сайёҳлар ташриф буюрган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу фаолият устидан мувофиқлаштирилган бошқарувни ташкил этиш мақсадида, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида Ситуацион марказ ташкил этилиб, марказ ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий восита ва дастурий таъминотлари билан тўлиқ жиҳозланди.

Ушбу марказда Самарқанд шаҳрининг интерфаол Геолокацион харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга шаҳарда мавжуд туристик ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли яшаш хонадонлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар киритилди.

Метрополитен объектларида, темир йўл ва ҳаво-транспорт инфратузилмасида хавфсизликни таъминлаш, сайёҳлар ҳамда юртимиз аҳолисига сифатли хизматлар кўрсатиш бўйича ҳам салмоқли ишлар олиб борилди.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходимлари 140 та темир йўл ва ҳаво транспорти инфратузилмаси объектларида жойлашган 115 та пост ва 169 та йўналишда хавфсизликни таъминлашга жалб этилган. Бундан ташқари, метрополитен объектларидаги 238 та постда хизмат олиб борилмоқда. Шунингдек, 12 та халқаро аэропортларда жамоат хавфсизлиги таъминланмоқда. Бу аэропортлардан 15 таси маҳаллий ва 45 та халқаро йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳаво транспортида парвозни амалга оширган йўловчилар сони 4.841.799 нафарни ташкил этган. Темирйўл поездларида эса 21.826.900 нафар йўловчиларнинг хавфсизлиги таъминланган.

Йўловчиларнинг энг кўпи эса метрополитенда юришни афзал билишаркан. Яъни, жорий йилнинг ўтган даврида метрополитендан 60 миллиондан ортиқ йўловчилар ташилгани ҳам буни яққол исботлаб турибди.

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларининг саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайёҳлар ва юртдошларимиз қайси транспорт турини маъқул кўради?