13:00 / 13.12.2019
3 093

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тиланчилик қилаётган аёлларга ёрдам кўрсатди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тиланчилик қилаётган аёлларга ёрдам кўрсатди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари бекатда тунаб юрган 47 ёшли Гулбаҳор опага (исмлар ўзгартирилган) ва тиланчилик билан шуғулланаётган бошқа аёлларга кўмак берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берган.

Иссиқ чой баҳонасида самарқандлик аёл билан қилинган суҳбат давомида унинг Тошкентга уй-жой масаласини ҳал этиш учун келгани, аммо пойтахтда яшовчи қариндошлари йўқ бўлгани туфайли бекатда тунашга мажбур бўлгани ойдинлашди. Ходимлар Самарқанд вилояти ИИБдаги ҳамкасбларига бу ҳақда маълум қилиб, ҳолатни ўрганиш мақсадида ҳужжатлар нусхаларини юборган.

Хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари Чилонзор туманидаги буюм бозорида тиланчилик қилаётган 57 ёшли Маҳбуба исмли аёлга ҳам ёрдам кўрсатди. Турмуш ўртоғи вафотидан кейин фарзандлари кўчага ҳайдаган, аёл ўғли ҳам оламдан ўтганини билдирди, у ҳақидаги маълумотлар Самарқанд вилояти ИИБга юборилиб, унинг ўзи муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлаштирилди.

40 ёшли Манзура ва унинг 10 ёшли вояга етмаган қизи билан Юқоричирчиқдан келиб тиланчилик қилаётгани, оиласи оғир аҳволда экани, турмуш ўртоғи ногиронлиги, икки фарзанди билан оиласини боқиш мақсадида шу йўлга кирганини ҳикоя қилган. Унинг шароитини ўрганиш бўйича Тошкент вилояти ИИББга тегишли ҳужжатлар йўналтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тиланчилик қилаётган аёлларга ёрдам кўрсатди