Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Д.У.дан ундирувчи З.И. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги 23.08.2012 йилдаги ижро иши юритиш қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан тарафлар билан бўлим давлат ижрочилари ўртасида суҳбат олиб борилганда ҳамма оилада бўладиган муаммолар сабаб оила бузилиб кетганлиги қарздор ва ундирувчи 7 йилдан буён бирга яшамай қонуний ажрашганлиги, бир нафар фарзанди ота меҳрига зор бўлиб, қолаверса бошқа ўртоқлари каби ота-онаси бағрида бир оила бўлиб яшаш бахтидан айрилиб, мурғак қалби ўксиниб яшаб келаётганлигига гувоҳ бўлади.
МИБ Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиларининг саъйи ҳаракатлари билан томонлар билан самимий суҳбат олиб борилиб, савобли ишга қўл урилди, яъни 7 йилдан буён бирга яшамай қонуний ажрашган Усмановлар оиласи яраштирилди ва тикланди. Ҳозирда улар бахтли оилалар сафида биргаликда яшаб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Россия президенти сайловида овоз берганлар 25% дан ошди
Россияда қийналиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди