21:36 / 13.12.2019
3 270

Ўзбекистоннинг панорамали харитаси “Яндекс.Хариталар”га киритилди

Ўзбекистоннинг панорамали харитаси “Яндекс.Хариталар”га киритилди
“Яндекс” компанияси Ўзбекистоннинг панорамали харитасини тақдим этди. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар бермоқда.

Том қисмида махсус расмга олиш ускуналари жойлашган автомобил – панорамомобиль шу йилнинг кузида республика бўйлаб айланди.

Ўзбекистон бўйлаб панорамали суратлар олган автомобил - панорамомобиль
У Тошкент, Бухоро, Нукус, Самарқанд, Хива, Шахрисабз шаҳарларининг кўчалари ҳамда диққатга сазовор жойларини, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси, Орол денгизи ўрнидаги қум саҳрони ҳамда Амударё қирғоқларидаги қадимий аҳоли пунктларини камера объективига муҳрлади.

Caption

Амударё қирғоқларидаги қадимий аҳоли пунктлари
Компаниянинг айтишича, панорамали харита маҳаллий аҳолига илгари бормаган ҳудудларга боришни режалашда, хорижлик сайёҳларга эса саёҳатга янада яхшироқ тайёргарлик билан келишига ёрдам беради.

“Биз панорама тасвирларни куз қуёши ўзининг нурларини беминнат сочиб турган октябрь ва ноябрь ойларида олдик. Суратга олиш жараёнлари пухта тайёргарликни талаб қилди. Мамлакат бой археологик ёдгорликлар ҳамда уникал ландшафтга эга ва биз панорамали харитада иложи борича кўпроқ жойларни қамраб олишни истадик. Суратга олиш ишларини Давлат туризм қўмитаси кўмагисиз қила олмасдик. Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - дейди “Яндекс”нинг Ўзбекистондаги минтақавий директори Евгений Лукьянчиков.

Тасвирга олиш гуруҳи қарийб 295 мингга яқин суратга олган. Улардан 73 мингдан ортиғи панорамали. Расмларнинг умумий километражи 2000 километрга етади.

“Яндекс.Хариталар”да Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина ҳамда Туркиянинг 4 миллионга яқин панорамали суратлари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг панорамали харитаси “Яндекс.Хариталар”га киритилди