23:50 / 13.12.2019
3 897

Самарқандлик йигит «Одноклассники»да танишган қизидан "шарманда қиламан" деб қўрқитиб, пул талаб қилди

Самарқандлик йигит «Одноклассники»да танишган қизидан "шарманда қиламан" деб қўрқитиб, пул талаб қилди
«Одноклассники» ижтимоий тармоғида бир қиз билан танишиб, у билан учрашиб юрган ва кейинчалик қизни шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан 1700 доллар талаб қилган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Хабар берилишича, 8 декабрь, якшанба куни 25 ёшли Ойдиной (исми ўзгартирилган) Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, қиз 2019 йил август ойида «Одноклассники» ижтимоий тармоғида 21 ёшли Р.А. исмли шахс билан танишиб, у билан учрашиб юрган.

Маълум қилинишича, Р.А. қизни шарманда қилувчи маълумотларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1700 доллар миқдорида пул талаб қилган.

2019 йил 8 декабрь куни соат 18:00 да Пастдарғом тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А. сўралган пулларнинг бир қисми, яъни 600 долларни олаётганида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов жараёнида Р.А.га айблов эълон қилиниб, унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик йигит «Одноклассники»да танишган қизидан "шарманда қиламан" деб қўрқитиб, пул талаб қилди