Фуқаролик кодексига ўзгартиш киритилди

  • 14 декабрь 2019, 06:00
  • 823
  • Жамият
  • Фуқаролик кодексига ўзгартиш киритилди
    “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. ​

    Қонунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилди.

    Жумладан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартишга кўра, юридик шахс молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин (ННТлар бундан мустасно).

    Амалда 6 ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса – 3 ой мобайнида) молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йил ичида устав фонди шакллантирилмаганда суднинг қарорига мувофиқ тугатилади.

    Шунингдек, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

    (Амалда Кодексда ушбу талаб назарда тутилмаган).
    Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

    » » Фуқаролик кодексига ўзгартиш киритилди