«Қўйлиқ» бозори атрофидаги бетартибликнинг сабаби нимада?

«Қўйлиқ» бозори атрофидаги бетартибликнинг сабаби нимада?
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Қўйлиқ» деҳқон бозори атрофидаги пиёдаларнинг ҳаракатланишига ноқулайлик келтириб чиқараётган омиллар тўғрисида репортаж тайёрлади.

Таъкидланишича, бозор яқинидаги пиёдаларнинг ўтишига мўлжалланган ерости туннели ер усти метросининг қурилиши сабаб бутунлай беркитилган. Мавжуд вазият ўрганилиб, мутасаддилар томонидан пиёдалар ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш учун бетон тўсиқлар ташкил этилган. Бироқ тўсиқларнинг айрим қисмлари ағдариб ташлангани ва савдогаларнинг жойлашиб олгани ҳаракатни янада қийинлаштирмоқда.

Шунингдек, аввалги мавжуд туннелдан юз метр нарида пиёдалар йўлаги чизилиб, светофор ўрнатилган. Қолаверса, қурилиш майдонидаги бетартибликка барҳам бериш мақсадида бироз узунроқ бўлсада Compass савдо марказидан йўл ҳам очилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар