11:30 / 14.12.2019
3 039

ИИВ икки йигитни «самосуд» қилган муштумзўрларни қидиришни бошлади (видео)

ИИВ икки йигитни «самосуд» қилган муштумзўрларни қидиришни бошлади (видео)
Фото: ИИВ Ахборот хизмати
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати 13 декабрь, жума куни ижтимоий тармоқларда тарқалган бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсмир йигитнинг ҳақорат қилиниб, калтаклангани акс этган видеога муносабат билдирди.

ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ўрганишлар натижасига кўра бугунги кунга қадар ички ишлар органлари навбатчилик қисмларига видеодаги ҳолат юзасидан ҳеч ким мурожаат қилмаган. Лекин айбдорларга нисбатан чора кўриш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида фуқаролардан Telegram’нинг @muloqot_maydoni манзили ёки 71 231 34 28 телефон орқали ҳодиса юзасидан маълумотларни тақдим этиш сўралган.

Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатлангани эслатилган.
[media=https://youtu.be/2EEbTnPXRVg]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ икки йигитни «самосуд» қилган муштумзўрларни қидиришни бошлади (видео)