17:00 / 16.12.2019
2 321

2129 кун деганда топилган ота 27 млн. сўм тўлади

2129 кун деганда топилган ота 27 млн. сўм тўлади
Қарздорга алимент ундируви юзасидан суд қарори чиқарилди. Суд қарори почта орқали ижрога етиб келгунича қарздор ота индамасдан Россия давлатига кетиб қолган. Ижро ҳаракатлари олиб борилиб отага нисбатан қидирув эълон қилинади. От айланиб қозиғини топгани каби ота ҳам бир куни бошини эгиб ижрочининг олдига келишга мажбур бўлади. Чунки суд қарори ижросини таъминловчи ижрочилардан қочиб бўладими. Қочоқ отани "осмонга чиқса оёғидан, ерга кирса қулоғидан" тортиб бюрога олиб келишди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Ж. Қараевдан ундирувчи Н. Худойбердиева фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланганди. Демак, қарздорнинг суд қарори чиққан кундан эски тўламаган ойлари учун алимент қарзи бугунги кундаги сумма бўйича ҳисоблаб чиқилди.

Унга қўра қарздорнинг 70 ой тўланмаган алимент пули суммаси 27 441,0 минг сўмни ташкил этди. МИБнинг Янгиер шаҳар бўлими давлат ижрочилари олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор мавжуд алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2129 кун деганда топилган ота 27 млн. сўм тўлади

Жамият янгиликлари