Туркияда Ўзбекистон фуқароси банкни ўмармоқчи бўлди

  • 18 декабрь 2019, 08:13
  • 932
  • Жамият
  • Туркияда Ўзбекистон фуқароси банкни ўмармоқчи бўлди
    17 декабр, сешанба куни, Туркиянинг Анталия шаҳрида қўлида пистолети бор Ўзбекистон фуқароси хусусий банклардан бирига бостириб кирди, деб хабар қилмоқда Haberler нашри.

    Нашр хабарига кўра, босқинчи банк қўриқчиларини гаровга олган. Воқеа жойига полиция ва махсус кучлар жалб қилинган. Музокаралардан сўнг босқинчи таслим бўлган.

    Аниқланишича, у 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлиб, қуроли сохта бўлган.
    Полиция воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

    » » Туркияда Ўзбекистон фуқароси банкни ўмармоқчи бўлди