11:20 / 18.12.2019
2 961

Бўйин товлашнинг оқибати

Бўйин товлашнинг оқибати
МИБ Ромитан тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари буйича Ромитан туманлараро судининг 2010 йил 29 ноябрь кунидаги суд буйруғига кўра қарздор Р.Бозоровдан ундирувчи М.Хамроева фойдасига вояга етмаган фарзанди 2010 йил 06 январь куни туғилган Қайимов Муҳаммад Рауф ўғлини моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг 1/4 қисми миқдоридаги маблағни фарзанди вояга етгунга қадар ой сайин тўлаб бориши тўғрисида алимент иши мавжуд.

24.07.2019 йилда Ромитан туман маъмурий суди томонидан алимент қарздорлигини тўламагани учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан тайинланган ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси Р.Бозоров томонидан ўтаб чиқилган.

Бироқ, қарздор Р.Бозоров бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2018 йил февраль ойидан 2019 йил декабр ойига қадар, яъни 22 ойдан ортиқ давр мобайнида жами 11.971.212 сўмлик моддий таъминот пулларини тўламасдан келиб, вояга етмаган ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Мазкур ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Ромитан туман бўлими томонидан Р.Бозоровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўйин товлашнинг оқибати