12:30 / 19.12.2019
4 708

Қаршилик эркак хотинининг жазмани деб гумон қилиб бошқа эркакни чавақлади

Қаршилик эркак хотинининг жазмани деб гумон қилиб бошқа эркакни чавақлади
Фожиа кеча, 18 декабрь куни куппа-кундузи Қаршидаги болалар боғчасида юз берди. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, фуқаро А.Б. (1980 й.т., судланмаган) турмуш ўртоғи (аёл ) М.Қ.ни (1986 й.т., судланмаган) рашк қилиб, фуқаро Б.Н.га (1968 й.т., судланмаган) ошхона пичоғи билан ташланади.

Бунинг оқибатида Б.Н. кўкрак қафасининг турли жойларига етказилган жароҳат, шунингдек, бўйин соҳаси кесиб ташланиши сабаб воқеа жойида жон таслим қилади. Шу тариқа «рақиби»нинг ҳаётига нуқта қўйган эр турмуш ўртоғини ҳам ўлдиришга қасд қилади. Ҳодиса жойига ИИБ ходимларининг етиб келиши натижасида иккинчи фожианинг олди олинди.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Б. ҳибсга олинган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршилик эркак хотинининг жазмани деб гумон қилиб бошқа эркакни чавақлади