
Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган фавқулодда вазият юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов телеграмдаги каналида хабар берган.
«Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
18 декабрь куни тахминан соат 10:00да Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши рўй бериб, ишчиларни тупроқ босиб қолди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг