20:16 / 19.12.2019
5 473

2020 йилдан маҳалла раисларидан уч турдаги нафақани тайинлаш ваколати олиб қўйилади

2020 йилдан маҳалла раисларидан уч турдаги нафақани тайинлаш ваколати олиб қўйилади
Фото: АОКА. Ашрафхонов.
2020 йилдан бошлаб маҳалла раислари ва маҳалла фуқаролар йиғинидаги махсус комиссияларнинг уч турдаги нафақани тайинлаш ваколати олиб қўйилади. Бу ҳақда 18 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

- Жорий йил апрель ойида Вазирлар Маҳкамасининг 308-сонли қарори чиқди. Унга асосан ‘Ижтимоий ҳимоя ягона реестри’ ахборот тизими йўлга қўйилмоқда. Мазкур тартиб 1 октябрдан бошлаб Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳаси тариқасида синовдан ўтказиляпти. Бу борада UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқдамиз. Ушбу халқаро ташкилот 500 минг доллар грант ажратди ва ўзлари мазкур маблағга чет эл компанияларидан сервер харид қилишди. Натижада ягона реестр дастури яратилди. Ушбу дастур орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш амалга оширилади.

Мазкур дастурнинг йўлга қўйилиши оқибатида маҳалла раислари ва МФЙдаги махсус комиссияларнинг учта турдаги нафақани тайинлаш ваколати бекор қилинади. Улар эндиликда нафақа тайинлашмайди. Фақат фуқароларнинг аризаларини пенсия жамғармасига олиб келишади. Жамғарма ходимлари эса мурожаатчи ҳужжатларини компьютерга киритади, холос. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига боғланган вазирлик ва ташкилотлар билан ахборот алмашинуви жорий қилинади. Фуқаронинг мол-мулки, қанча машинаси мавжудлиги, никоҳи, оила аъзолари ва оилавий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар қисқа вақтда аниқлангач, ўшанга қараб компьютернинг ўзи мезонни белгилаб беради. Бу жараёнда инсон омили сира аралашмайди.

Яқинда Жаҳон банки 5 миллион доллар миқдорида кредит берди. Бу маблағга компьютер, сервер ва сканерлар сотиб олиб, Сирдарёдаги тизимни 2020 йилда қолган барча вилоятларда ҳам жорий қилишни режалаштиряпмиз,
- дейди Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори Баҳром Ашрафхонов.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, ноябрь ойида Сирдарё вилоятида 3 турдаги нафақани олиш истагидаги 2063 нафар фуқаронинг аризаси қабул қилинган. Замонавий дастур орқали уларнинг 1334 нафари ёки 66 фоизига нафақа тайинланмаслик ҳақида маълумот чиқарилган. Таҳлилларга кўра 1334 нафар мурожаатчининг 63 нафарида 2 тадан машина, 95 нафарида ўзи яшаб турган жойдан ташқари яна биттадан кўчмас мулк мавжудлиги аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йилдан маҳалла раисларидан уч турдаги нафақани тайинлаш ваколати олиб қўйилади