date

Хўжайлида ота фарзандларига уй берди

Хўжайлида ота фарзандларига уй берди
Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарздор Е.Маткаримовдан ундирувчи Г.Абатованинг фойдасига икки нафар фарзандлари таъминоти учун ҳар ойдаги даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 02.06.2018 йили келиб тушган ва Мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Қарздор ота томонидан 2 нафар фарзандига аталган алимент маблағларини тўлашда масъулият билан ёндашилиб ойма-ой мунтазам равишда ҳеч бир кечикмасдан тўлиқ тўлаб келган.
Шунга қарамасдан, алиментчи ота жорий йилнинг сентябрь ойида Бюронинг Хўжайли тумани бўлимига фарзандларининг номига уйини расмийлаштириб бермоқчилигини билдириб мурожаат қилади.

Натижада Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади ва собиқ турмуш ўртоқларнинг ўзаро келишувига кўра Г.Абатовага 2 нафар фарзандининг балоғатга етгунга қадар алимент қарздорлиги эвазига туман ҳудудидаги Мустақиллик кўчаси бўйида жойлашган 3 хонали уйини номига расмийлаштириб беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хўжайлида ота фарзандларига уй берди