23:33 / 20.12.2019
3 572

Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади

Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади
Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади, деб хабар қилди РИА Новости.
Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари келишувларига асосан икки йил давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 12 та Ми-35М ҳарбий-транспорт вертолётларини етказиб берилади.

2019 йил 4-чи чоракда биринчи 4 дона вертолёт етказиб бериш режалаштирилган.
“Биринчи вертолёт Ўзбекистон ҳарбий қисмларидан бирига етиб борди”, - деб маълум қилди агентлик суҳбатдоши.

Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати маълумотларига кўра, Ми-35М вертолётларини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити асосида амалга оширилмоқда.

Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Ми-35М вертолётларида ҳарбий хизматчилар ва техникани ташиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади