07:30 / 21.12.2019
2 548

Қор кўчкиси хавфи туфайли «Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди

Қор кўчкиси хавфи туфайли «Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди
Гидрометеоролигия хизмати марказининг берган маълумотига кўра, 2019 йил 21 декабрь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, «Қамчиқ» довони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Қамчиқ» довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган.

Эслатилишича, қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, қор кўчиши хавфи мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қор кўчкиси хавфи туфайли «Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди