12:10 / 21.12.2019
2 938

Ярашган оилалар энди Янги йилни бирга кутиб оладиган бўлишди

Ярашган оилалар энди Янги йилни бирга кутиб оладиган бўлишди
МИБ Когон шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 13.11.2019 йилдаги қарздор Н.Қахорова ундирувчи Р.Останов фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа барча турдаги даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Когон шаҳридаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ўтказилган профилактик суҳбатлар натижасида тарафларнинг ярашувига эришилди ва оила тикланди.

Худди шундай, фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 09.02.2018 йилдаги ундирувчи Н.Ниёзова фойдасига қарздор А.Ниёзовдан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой жами даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича тарафларнинг ярашувига эришилди.

Ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.
Мазкур оилалар энди 2020 йилни бир оила бўлиб биргаликда кутиб олишадиган бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ярашган оилалар энди Янги йилни бирга кутиб оладиган бўлишди