08:12 / 23.12.2019
7 728

“Амирсой”даги нарх-наволар маълум бўлди

“Амирсой”даги нарх-наволар маълум бўлди
21 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Амирсой” тоғ-чанғи курортининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, бу ерга ташриф буюрувчилар болалар учун 24 минг катталар учун 65 минг сўм тўлаб канат йўлида учиши ҳамда тоғ-чанғида учиш учун ташриф буюриши мумкин.

Тоғ-чанғи курорти мажмуаси ҳудудида тюбинг, пиёда саёҳатлар, қорда юриш учун махсус турлар, чана ва квадроциклда учишларни ўз ичига олган кўнгилочар зона ва махсус болалар ўйин майдончаси учун алоҳида ҳудудлар ташкил этилган.

Мажмуада оилавий дам олиш учун барча шароитлар яратилган.
Хусусан у ерда Shale деб номланган махсус уйчалар мавжуд бўлиб, улар 2 турга Shale Deluxe ҳамда Shale Suit 4 ҳамда 8 кишидан иборат бўлган дам олувчиларни сиғдириш қобилиятига эга.

Ушбу Shale уйларда яшаш нархи бир сутка учун 4 дан 12 миллион сўмни ташкил қилади. Ушбу нархга нонушта киритилган, қўшимча тўлов амалга оширилганда тушлик ҳамда кечки овқат ҳам киритилиши мумкин. Маълум бўлишича, нархлар талаб ҳамда мавсумга қараб ўзгариб боради.

Мазкур дам олиш масканининг "уй"ларида оилавий ёки дўстлар даврасида дам олиш истагида бўлганлар 95 410 4444 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, 100 фоиз тўлов амалга оширган ҳолда олдиндан брон қилиш имкони мавжуд. Жами масканда 40 та Shale Deluxe ҳамда Shale Suit уйлари барпо этилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов нархлар МДҲ давлатлари билан солиштирганда жуда рақобатюбардош ва арзон эканлигини ҳамда мажмуа эгалари билан ушбу масканда имконияти чекланганларнинг дам олишлари учун имкониятлар яратилишини қайд этди.

Ташкилотчилар транспорт масаласига ҳам ечим топган, темир йўллар билан келишган ҳолда электро поезд йўлга қўйилган, “Ўзавтойўл” билан келишиб “Амирсой”га кириш жойигача микроавтобус қатновини йўлга қўйган.

Қайд этиш жоизки, ҳудудда Австриянинг “Doppelmayr Seilbahnen GmbH” компанияси томонидан икки замонавий дор йўли қурилди, унинг узунлиги 2 193 м бўлиб, ўтказувчанлик қобилияти соатига 2 400 кишини ташкил этади. Қишки дам олиш зонасида Aргентина, Испания ва Дания мутахассислари назорати остида турли мураккабликдаги 15 км узунликдаги тоғ-чанғи йўллари қурилди.

Уларнинг 4 таси курортнинг энг юқори нуқтасидан бошланади ва энг узун трасса 3 550 метрни ташкил этади. Сунъий қор ишлаб чиқариш тизими эса чанғи мавсумини ноябрдан апрель ойигача узайтиришга хизмат қилади. Қишки спорт ўйинлари ишқибозлари, чанғичилар ва сноубордчилар учун ҳар қандай даражадаги йўллар мавжуд бўлиб, уларнинг тоғ-чанғи спорти билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Амирсой”даги нарх-наволар маълум бўлди