12:46 / 23.12.2019
2 652

МИБ Қаршида 1 кунда 5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундирди

МИБ Қаршида 1 кунда 5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундирди
Мажбурий ижро бюроси Қарши шахар бўлими томонидан суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнида солиқ қарзларини ундиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тўловларни ўз вақтида тўламаган қарздорларнинг мулклари хатлаб олинмоқда.
Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар натижасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан бу қарздорликлар бартараф этиб борилмоқда.
Биргина жорий йилнинг 20 декабрь куни 5 млрд. сўмдан ортиқроқ маблағлар ундирилди. Жумладан, қарздор "МИНОРА ҚУРИЛИШ ЭКСПЕДИЦИЯСИ" МЧЖ дан 688 млн сўм, "ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ БУТЛАШ" МЧЖдан 3 млрд сўм, "ТЕХНОЛОГИК ТРАНС" АЖдан 1 млрд 500 млн сўм, "НЕФТ ВА ГАЗ ҚУДУҚЛАРИНИ СИНАШ" АЖдан 420 млн сўм, "ГЕОБУРНЕФТГАЗ СЕРВИС" МЧЖдан 313 млн сўм жами 5 млрд. 703 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Қаршида 1 кунда 5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундирди