15:58 / 23.12.2019
3 188

Маданият дегани чап қўлда овқат ейишмас!

Маданият дегани чап қўлда овқат ейишмас!
Тунов куни бир эрталабки кўрсатувда Мирзабек Холмедов чиқдилар. Овқат, ширинликлар пиширишди. Овқат ва пишириқлар пишгач уни ейиш учун дастурхонга қўйишди. Одатдагидек санчқи чап томонга, пичоқ ўнг томонга қўйилди. Шунда Мирзабек ака сенсация қилдилар. Санчқини ўнг қўлга олиб: "Биз мусулмонмиз, шунинг учун ўнг қўлда ейишимиз лозим" деб ўнг қўлда едилар.

Бу менга яхши таъсир қилди. Битта суннатни эҳтиром қилгани учун Мирза акага меҳрим ошди.
Ўртоқлар, баъзи бир ишлар бизга ғарбдан келаяпти. Уни юксак маданият ўлароқ қабул қилаяпмиз. Сабаби, бизга "сен қолоқсан", "сен ривожланмаган" деган сўзларни кўп такрорлашди. Ҳатто биз шу гапга ишониб ҳам қолдик. Тўғри, маълум сабабларга кўра маълум соҳаларда ғарбдан ортда қолдик. Аммо масала диний қадриятларимизга келиб тақалганда биз ортда эмасмиз.

Динимиздаги барча ҳукмлар идеал ҳукмлардир. Чунки улар Аллоҳнинг ҳукмларидир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам энг буюк инсонлар. У зотнинг қилган ишлари ҳам энг буюк иш бўлади. Баъзи "ривожланган" емакхоналарда санчқини чап қўл томонда, пичоқни ўнг қўл томонда қўйилгани сизни чалғитмасин. Ҳеч хижолат бўлмасдан улар "маданияти"ни тарк қилиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тутаверинг. Зеро бизнинг маданиятимиз Роббимиз томонидан келган маданиятдир!

Абдулқодир Полвонов

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маданият дегани чап қўлда овқат ейишмас!